Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил август ойи учун 606,6 мингта кам таъминланган оилаларга жами 332,9 млрд сўм маблағлар АТ «Халқ банки» га тўлиқ молиялаштирилди.

Шундан:

  • 581 814 та оилага 322,4 млрд сўм болалар нафақаси;
  • 24 821 та оилага 10,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди.

Ўз навбатида кам таъминланган оила сифатида нафақа олувчи 533,2 мингта оилаларга (ёки жами олувчиларнинг 87,9 фоизи) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади.

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан ойнинг 27-санасига қадар етказиб берилишини маълум қиламиз.

Маълумот учун: Жорий йилнинг июль ойида янги 86 063 минг та кам таъминланган оилалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилди.