Мурожаатида у иш вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида танасининг ярмини куйдириб олгани, ҳозирда шифохонага ётқизилгани ва даволаниш учун молиявий имконияти йўқлигини ёзади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бош консулхона ҳамкорлигида ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган махсус шифокор ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.