Камолиддин Ўринбаев 1985 йилда туғилган. У Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри асосчиси, бадиий раҳбари ва бош дирижёри. Миллий симфоник оркестр (Давлат филармонияси) бош дирижёри сифатида ҳам фаолият кўрсатган, шунингдек, консерваторияда дарс берган.

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва П.И.Чайковский номидаги Москва давлат консерваториясини “халқ чолғулари ижрочилиги” ва “опера-симфоник дирижёрлик” мутахассисликлари бўйича тамомлаган.