Қитъамизнинг энг кучли мерганлари иштирок этаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашмоқда.

Дастурга кўра, бугун спортчилар барча йўналишда дастлабки квалификация босқичида, эртадан эса плей-оффда ўқ отишади.

Мазкур мусобақада 8 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Баҳслар 22 февралга қадар давом этади.