Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Миллий Гвардия қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Ўзбекистон чемпионатида 60 нафардан ортиқ соғлом атлетлар қатори юртимизнинг турли ҳудудларидан 20 нафарга яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат биринчилиги 11 июнга қадар давом этади.