Ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда вилоят Экология бошқармаси, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан видеода акс этган жойни ва шу ишни содир этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича олиб борилаётган ўрганишлар якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.

Одамларимизни биз учун муҳим бўлган жониворларни шафқатсизларча ўлдиришдан қандай тўхтатиш мумкин? Юқоридаги ҳолатга гувоҳ бўлганлар бўлса бизга алоқага чиқишларини сўраймиз. Ваҳшийлар албатта қонун олдида жавоб бериши лозим, — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида: Тоғ сувсари (Мартес фоина), (каменная кунитса) — сувсарлар оиласига мансуб, Ўрта Осиё, Европа ва Осиё бўйлаб кенг тарқалган йиртқич сутэмизувчи ҳайвондир. Тоғ сувсари кўпинча ўрмонлар, тоғлик ҳудудларда яшайди. Уларнинг тана узунлиги 40-50 см бўлиб, думи эса 25-30 см атрофида бўлади. Вазни одатда 1,5-2,5 кг ни ташкил қилади. Тоғ сувсарининг мўйнаси силлиқ ва зич бўлиб, ранги одатда қўнғир ва сарғиш туслар орасида бўлади, бўйин қисмида оқ доғ борлиги билан ажралиб туради.

Тоғ сувсарлари асосан йиртқич ҳайвонлар бўлиб, улар кичик сутэмизувчилар, қушлар, ҳашаротлар ва мевалар билан озиқланади. Қиш ойларида озиқ-овқат танқис бўлса, улар инсон томонидан ташлаб кетилган озиқ-овқат қолдиқларини ҳам истеъмол қилиши мумкин.