Вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, Элчини масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг касбий тажрибаси Ўзбекистон -Канада ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига умид билдирди.
Суҳбат давомида кўп қиррали икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, қўшма кун тартибини кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.
Мунтазам сиёсий ва иқтисодий мулоқотни, хусусан, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш ва савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш орқали фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Учрашувда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.