Канададаги сўнгги муз тоғи глобал исиш таъсирида Шимолий муз океанига қулаб тушди, деб ёзади «Российская газета».
Олимларнинг фикрига кўра, Элсмир оролининг четида, бундан 4000 йил аввал бўлган музлик атиги 48 соат ичида ўз ҳажмининг 43 фоизини йўқотган. Ундан 80 квадрат километрлик муз бўлаги чиқиб кетди. Бунга ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, илиқ шамол ва муз тоғи олдидаги очиқ сув сабаб бўлган.
Мутахассислар Арктика музининг эриши денгиз сатҳининг кўтарилишига ва ноёб ҳайвонларнинг, шу жумладан қутб оқ айиқларининг йўқолиб кетишига таҳдид солишини огоҳлантирмоқда.
Аввалроқ айтилганидек, Антарктида глобал исиш туфайли ҳар йили 118 гигатонна, Гренландияда эса 200 гигатонна муз эрийди