Маълумки, каннабис ўсимлиги гиёҳванд модда ҳисобланиб, уни етиштирилишига нисбатан давлатларнинг ўз қонунларида белгиланган тартиб-қоидалари бор. Яъни, каннабис етиштириш ва сотиш қайсидир давлатда ноқонуний деб ҳисобланса, айрим ҳудудларда аксинча, қонуний деб топилганлар ҳам бор.
Хусусан, Осиё, Африка ва Европанинг деярли барча давлатларида ушбу ўсимлик қатъиян қонун билан тақиқланган, мустасно ҳолат сифатида АҚШ ва Жанубий Африка Республикасини келтириш мумкин. Мексиканинг баъзи ҳудудлари, Лотин Америкасининг кўпгина давлатлари, Италия ва Австралияда эса каннабис ноқонуний ҳисобланса-да, уни етиштириш, сотиш ва ундан фойдаланиш жиноят саналмайди (декриминаллаштирилган). Миср, Марокаш, Ҳиндистон, Мьянма ва Таиландда эса қонунан тақиқланган ўсимлик яширин равишда экилади ва сотилади.
Араб давлатлари орасида биринчи бўлиб Ливан каннабис етиштириш ва ундан тиббий мақсадда фойдаланишга рухсат бериш бўйича қонун қабул қилди.