Аввалроқ, “Cannes Film Festival” доирасида ўтказилган мазкур нуфузли фестивалда ўзбекистонлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” номли қисқа метражли фильм энг олий мукофотга сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳатто ушбу ютуқ Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам алоҳида эътироф этилиб, ёш ижодкорларни тақдирлаш тўғрисидаги фармон қабул қилинди. Унга мувофиқ, гран-при соҳиби бўлган ижодкорларни “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирлаш белгиланган.

20 май куни бўлиб ўтган кутиб олиш маросимида маданият вазири Озодбек Назарбеков, Президент администрацияси вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кино ихлосмандлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган кинорежиссёрлар Суҳроб Қодиров ва Дилшодбек Усмоновга мукофотлар тантанали равишда топширилди.