Бу ҳақда Geo TV телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Жанубий округ полиция комиссари ўринбосари Сайид Асад Раза журналистларга савдо маркази ичидаги дўконда яна 30 нафар қурбоннинг жасади топилганини айтди.

Ҳозирча ўн битта жасаднинг шахси аниқланди.

Унинг сўзларига кўра, савдо марказидаги ёнғин билан боғлиқ терроризмга оид ҳеч қандай далил топилмаган.

17 январь куни кечқурун Карачининг зич жойлашган ҳудудида жойлашган савдо марказининг биринчи қаватида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни ўчириш учун 33 соат вақт кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса электр қисқа туташуви туфайли юзага келган, деб хабар берди report.az.