Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2012 йил 8 февралдаги қарорига асосан  Рустам Солижоновдан ундирувчи Садоқат Тависова фойдасига  2 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Солижоновга карантинли даврда ҳам вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағни тўлаб бориши давлат ижрочиси томонидан мунтазам тушунтириб борилди.  

Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, Солижонов жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига юзага келган 10 млн сўм қарздорликни тўлаб берди. Бундан ташқари давлат ижрочиси томонидан ҳар ойда алимент маблағларини ўз вақтида тўлаб бориш лозимлиги тушунтирилди.    

Бюронинг Поп туман бўлими томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш давом этмоқда.        

  Жамолиддин Рахматуллаев,    

 МИБ Поп туман бўлими бошлиғи