«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш хизмати эпидемия ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ҳамда бугунги кунда глобал муаммога айланган «COVID-19» инфекциясини жазони ижро этиш муассасаларига кириб келишини олдини олиш максадида ҳар бир ҳудуддаги жазони ижро этиш муассасалари томонидан қабул қилган қарорларига асосан почта жўнатмалари етказиб берилмоқда.
Жазони ижро этиш муассасалари томонидан почта жўнатмаларини қабул қилаётганлиги ёки қабул қилмаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар барча почта алоқаси объектларида мавжуд бўлиб, ушбу маълумотлар билан фойдаланувчилар бевосита танишиш имкониятига эгадир", — деди Шерзод Ахматов.