Оммавий ахборот воситалари орқали карантин қоидаларига риоя этиш юзасидан олиб борилаётган тарғибот ва тушунтиришларга қарамай айрим фуқароларимиз бу касалликни қанчалик оғир эканлигини англаб етмасдан ўзини шу билан бирга яқинларини ҳам  ҳаётини хавф остига қўйиб, ўрнатилган чекловларга амал қилмасдан бепарволик қилмоқдалар.

Фуқаро Б.Шукуров Мингбулоқ туманида истиқомат қилади. Унга нисбатан  карантинли даврда ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойида ниқобсиз юргани аниқланган. Худудда фаолият олиб бораётган профилактика инспектори ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштиради. Яқинда бўлиб ўтган маъмурий судда амалдаги тартибга кўра  карантин қоидасини бузган бу фуқарога нисбатан МЖтКнинг 54-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида маъмурий жарима солинишга сабаб бўлди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлим иш юритувига олиниб, давлат ижрочиси томонидан жарима жазоси давлат фойдасига ундириб берилди. Ёки бўлмаса, Д.Эркабоев карантин қоидаларига амал қилмай савдо дўконида ниқобсиз юрганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бўлиб ўтган суд давомида ҳам унга нисбатан жарима жазоси белгиланди. Мазкур ижро ҳужати ҳам бўлим томонидан ижрога олинди ва давлат фойдасига чиқарилган жарима суммаси ундирилди. Бюронинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ижро хужжатлари ижросини таъминлаш давом этмоқда. 

Ўлмасбек Раҳимов,

МИБ Мингбулоқ туман бўлими бошлиғи ўринбосари