2023 йил 1 январга қадар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси кўп тармоқли клиника сифатида трансформация қилинади ва зарур бўлган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланади.

2023 йил 1 январга қадар Марказда юрак-қон томир касалликлари илмий тадқиқотлар лабораториялари ташкил қилинади.

2022 йил 1 февралга қадар Марказнинг юрак қон-томир касалликлари илмий тадқиқотлар лабораторияларини замонавий тиббий ускуналар билан таъминлаш учун халқаро молия ташкилотлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар йўналтирилади.

Превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика ва бошқа йўналишларда янги илмий тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилади ҳамда Марказда 15 дан зиёд юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилади.

2022 йил 1 февралга қадар Марказнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд штатлар доирасида ҳудудий филиаллар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозими жорий этилади.

2022 йил якунига қадар, кейинчалик эса ҳар йили Германия, Россия ва бошқа давлатларнинг нуфузли тиббиёт муассасаларида 30 нафардан кардиолог мутахассисларнинг малака ошириши ташкил этилади. 

2023 йил якунига қадар Марказнинг барча ҳудудий филиалларида телемедицина ва телеметрия марказлари ташкил қилинади.