Карим Бензема 417 ўйинда 222 гол киритишга муваффақ бўлган. Бу орқали у испаниялик футболчи Сесар Родригес (353 та ўйинда 221 гол)дан ўзиб кетди ва 7 ўринга кўтарилиб олди. Олтинчи ўринда эса Альфредо Ди Стефано (329 ўйинда 227 гол) бормоқда.
Ла Лиганинг мутлақ рекорди “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли. Унинг ҳисобида 520 ўйинда 474 та гол бор.
Эслатиб ўтамиз, Бензема жорий мавсумнинг ўтган тўртта ўйини бўйича тўртта киритилган гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди, дейилади championat.com сайтида.