Форум Касби тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Касби тумани бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тумандаги 61 та умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари турли ҳунармандчилик, кулолчилик ва дурадгорлик буюмлари, мустақил ишланмалари, шунингдек, спорт, мусиқа, санъат ва рассомчиликка доир қизиқарли чиқишлари билан йиғилганлар эътиборида бўлишди.
Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Темур Поёновлар ёшларнинг ижодий ва мустақил ишлари, яратган турли ишланмаларини куздан кечиришди. Ёшларнинг муаммоларини тинглашди.
Айни пайтда Касби туманида 2570 нафар 11-синф битирувчилари мустақил ҳаётга қадам қўйиш арафасида. Муболағасиз, ушбу ўтказилган форум уларнинг касб эгаллаши ва ҳунар ўрганишида муҳим восита бўлади.