Бугун, 25 сентябрь куни соат 09:15 атрофида, узлуксиз қидирув-қутқарув операциялари давомида илгари бедарак йўқолган икки ҳарбий хизматчи – сержант Мансур Ғумаров ва матрос Мирас Турдибекулининг жасади топилди.

Эслатиб ўтамиз, фожиали воқеа машғулотлар ва жанговар бурчни бажариш пайтида об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашиши натижасида содир бўлган, оқибатда 17 нафар ҳарбий хизматчи денгизга оқиб кетган. Улардан 3 нафари қутқарилган, 14 нафари эса ҳалок бўлган.

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Қуролли Кучлар раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига барча зарур ёрдам, жумладан, моддий ва руҳий ёрдам кўрсатилади, деб хабар берди Kazinform.