Катаракта касаллиги кўзнинг хиралашиши билан боғлиқ касаллик бўлиб, молекуляр ўзгаришлар, оқсил хусусиятларининг йўқолиши натижасида юзага келади. Британиялик олимлар VP1-001 деб номланган томизиладиган дори ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди. Мазкур дори кўздаги оқсил тузилишини тиклаш имконини беради.

Олимларнинг фикрича, мазкур кашфиёт катарактанинг айрим турларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш имконини беради, деб ёзади lenta.ru.