Маълум қилинишича, Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган мазкур тоғга сайр қилиш мақсадида чиққан фуқаролар йўлдан адашиб, мустақил равишда пастга туша олмаган. Ҳолат юзасидан «112» тезкор хизмати орқали хабар келиб тушган.
Хабар асосида ҳудудга етиб борган қутқарувчилар фуқароларни топиб, уларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.
Мутасаддилар фуқароларни тоғли ҳудудларда ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишга, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.