Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди.
Турнирнинг 2-кунида Ўзбекистон ҳисобига биттадан олтин ва бронза медаллари қўшилди.
-80 кг вазн тоифасида Жасур Жайсунов турнир ғолибига айланди.
Жаҳон чемпиони Светлана Осипова эса (+73 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон мусобақани 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлади.
Бунгача Улуғбек Рашитов ҳам олтин медалини қўлга киритганди.