Каттақўрғон шаҳри Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари шаҳар ва шаҳар атрофида жойлашган кўчатчилик билан шуғулланувчи кўчатхоналарга бориб, бу ердаги кўчатларнинг тури ва навлари билан танишди.
Айни пайтда Каттақўрғон шаҳрида жами 38 минг 455 дона 16 турдаги мевали ва манзарали ҳамда бутасимон дарахтлар кўчатлари баҳорги мавсумга шай ҳолатга келтириб қўйилган.
Мисол учун, кўчатхоналарда баҳорги дарахт экиш ишларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, гилос, олма, беҳи, ўрик, дўлана ва хурмо сингари мевали ва павлония, катальпа, шумтол, терак, қайрағоч, элдор қарағайи, тут, туя, шум тол каби манзарали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда.
Ҳозирда эса, мазкур кўчатларни тарқатиш бўйича корхона ва ташкилотлар билан шартномалар қилиш ишлари бошлаб юборилгани ҳақида Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.