Бу Херсон Украина назоратига қайтганидан кейин аҳоли энг кўп қўрққан ҳалокатли сценарийлардан биридир. Каховка ГЭСдаги тўғон вайрон бўлгач, миллионлаб тонна сув оқиб чиқиб, Херсон вилояти ҳудудини сув босди. Ўн минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.
Тўғон бир кечада вайрон бўлди, бу эса бошқа давлатларда ҳам хавотир уйғотди.
Украина ва Россия тўғон бузилишида бир-бирини айбламоқда. Ҳар икки давлат БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди, деб хабар беради ru.euronews.com.