«Ангрен» кўмир конида суткалик режа 150,2 фоизга, «Апартак» конида 229,9 фоизга бажарилган. Шахта усулида кўмир қазиб олиш режаси 89,1 фоизни ташкил этди.

Жамиятда кон устки қатламини очиш ишлари олиб борилди ва сутка давомида 68,7 минг кубометр ҳажмида тупроқ ишлари бажарилган.

Сутка давомида электр станцияларига 11 306 тонна, аҳоли истеъмолчиларига 4891 тонна, буджет ташкилотларига 469 тонна кўмир юклаб жўнатилган, дея хабар беради «Ўзбеккўмир» АЖ Ахборот хизмати.