Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
18 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
29 нафари Тошкент вилоятида,
139 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 1 нафар,
Наманган вилоятида 5 нафар,
Фарғона вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 22 нафар,
Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82415 (+181) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1480 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.