Шу муносабат билан Самарқандда 1 ноябрдан бошлаб саёҳатчилар учун туристик инфратузилма объектларида, жумладан, турар жой объектларида, овқатланиш пунктларида, шунингдек, минтақалараро автобус, авиа ва темир йўл чипталари учун 30 фоизгача чегирмалар ва Акциялар режалаштирилган. Бу ой давомида кекса авлод вакиллари Самарқанднинг моддий-маданий мероси объектларини ҳам бепул кўришлари мумкин.
Бундан ташқари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 14 та ҳудудда ички туризм учун муқаддас масканларни бирлаштирган сайёҳлик дастурларини ишлаб чиқди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги эса барча ҳудудлардан кекса фаолларни жалб қилиш учун ахборот-тушунтириш тадбирларини ўтказмоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда ички туризмга рухсатнома берилиши муносабати билан кекса ёшдаги инсонлар дам олишини мазмунли ташкил этиш чоғида хавфсиз шароитлар таъминланиб, санитария ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилинади.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати