Ўрнатиш учун қўшимча жой талаб қилмайди. Сояда узоқ вақт қолдирмаслик ва юзасидаги чангни ўз вақтида артиб туриш ундан фойдаланишнинг ягона шартидир. Бундай батареялар нафақат қуёшли кун, ҳатто булутли кунларда ҳам энергия ишлаб чиқара олади.

Замонавий қуёш батареялари ўн йиллар давомида ишлаш қобилиятини сақлаб қолади. Хавфсизлиги, самарадорлиги ва узоқ муддат ишлаши билан ажралиб турадиган бундай тизим камдан-кам учрайди. 

Навоий вилояти халқ таълими муассасаларида қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича тажриба тўпланмоқда. Жумладан, Кармана тумани 26-умумтаълим мактабининг 320 ўринли биноси жорий йилда мукаммал таъмирланиб, 12х24 ўлчамли спорт зали қурилди. Шунинг билан бирга, бинога 5 кВтли 55 миллион сўмлик қуёш панеллари ўрнатилди. Ишга тушириш ҳаракатлари кетяпти.