Учрашув дастури доирасида «Келажак лидерлари» клуби аъзолари учун «UzAuto Motors» АЖ Хоразм филиалига экскурсия ташкил этилди. Йилига 60 минг дона енгил автомобиллар ишлаб чиқариш қувватига эга мазкур заводда 2 500 нафардан ортиқ ёшлар меҳнат қилади.

Клуб аъзолари завод тарихига оид экспонатлар жой олган музей, ишлаб чиқариш цехлари ва бошқарув тизими билан танишдилар. Ёш лидерлар ва завод ёшлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ва мини-футбол мусобақаси ўтказилди.

Учрашув якунида завод ёшларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва «Келажак лидерлари» клуби аъзолари номидан эсдалик совғалари топширилди, деб хабар беради Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.