“Бутунжаҳон атроф муҳит куни”га бағишлаб ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия аъзолари,  ҳамкор ташкилот вакиллари, 30-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Севара Файзиева олиб борди. Тадбирда сўзга чиққанлар атроф-муҳитга таъсир кўрсатаётган инсон омили, экологияни асраш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида фикр юритди.

– Бугун инсоният олдида турган долзарб вазифалардан бири экотизимларни қайта тиклашдан иборат, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Севара Файзиева. – Бу кенг кўламли тадбир бўлиб, унга ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши, келажак олдидаги масъулликни барча бирдек ҳис қилиши лозим.  Шаҳарларни озода сақлаш, қирғоқ бўйи ҳудудларни тозалаш, чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаш, кўчат экиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, электр энергияни тежаш каби вазифаларни аслида ҳар ким осонлик билан бажаради. Бироқ айрим ҳолларда лоқайдлик ёки эътиборсизлик туфайли кўп ҳам бунга аҳамият қаратмаймиз. Агар жиддий қарасак, келажак авлодга мавжуд ресурсларни осн-омон етказишга эришамиз.

Тадбир давомида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ва “Orient ceramic” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, “Онажоним  табиат” расмлар танловида меҳрибонлик уйининг ғолиб чиққан тарбияланувчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир концерт дастури билан якунланди.