Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ташкил этилган "Келажакни бирга қурамиз" халқаро ёшлар форуми ўз ниҳоясига етди.
Аввалроқ ушбу нуфузли форумда Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти талабалари Лазизбек Мухторов ҳамда Дилрабо Абдурашидова ҳам иштирок этаётгани тўғрисида хабар берилган эди.
"Келажакни бирга қурамиз" халқаро ёшлар форуми доирасида "Дўстлик оқшоми" - ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда институтимиз талабалари ўз санъатларини намойиш этиб миллий мумтоз куй-қўшиқларимиздан сара намуналарни ижро этдилар.
Турли миллат ва давлат, ўзга тил ва маданият вакиллари иштирок этган ушбу халқаро форум МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида тарихга муҳрланади.