Ўзгидрометнинг 15-18 октябрь кунлари учун ишлаб чиққан прогноз хабарига кўра, 18 октябрь куни Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, жанубий вилоятлар (Сурхондарё ва Қашқадарё) ҳамда Фарғона водий вилоятларида ёғингарчилик кутилади. 

Мазкур ёғинларни Кавказ ҳудудларидан келиши кутилаётган нам ҳаво оқимлари минтақага олиб келади.

17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3+8 даража илиқгача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари +15+20 даражагача аста-секин пасаяди.

17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет Бош директори Шерзод Ҳабибуллаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.