Ўзгидрометнинг узоқ муддатли прогнозлар бўлими мутахасисилари томонидан келаётган ойлар учун кутилаётган ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик тўғрисида маслаҳатомус об-ҳаво прогнози ишлаб чиқилган. Унга кўра, Ноябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда ва 3-10о илиқни ташкил этади. Ой давомида ҳаво ҳарорати кечалари 0-5о совуқгача, кундуз кунлари 7-12о илиқгача пасайишида совуқ тўлқинлар ва ҳарорат кечалари 5-10о илиқгача, кундуз кунлари 17-22о илиқгача кўтарилишида илиқ тўлқинлар кутилмоқда. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кам, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлади.
Декабрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1,5-3о га паст бўлиши кутилмоқда. Ой давомида ҳарорат кечалари 5-10о совуқгача, кундуз кунлари 3о совуқ-2о илиқгача пасайишида совуқ тўлқинлар ва ҳарорат кечалари 2-7о илиқгача, кундуз кунлари 12-17о илиқгача кўтарилишида илиқ тўлқинлар кутилмоқда. Шимолда ҳаво ҳарорати пасайишида кечалари 10-15о совуқ, кундуз кунлари 2-7о совуқ бўлади. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида бўлади.
Узоқ муддатли об-ҳаво прогнозлар бўлими мутахасисилари томонидан қиш ойлари учун об-ҳаво прогнозларини ишлаб чиқиш ноябр ойининг ўрталарида амалга оширилади. Узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларини ишлаб чиқишда ишончли аниқ бир усул мавжуд эмас, шунинг учун турли хил усуллар ёрдамида тузилган узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларининг ўзини оқлаш даражаси ҳам кам бўлиши мумкин.