Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси маълумотига кўра, биринчи навбатда ёши улуғ инсонлар, касалманд кишилар, ёш болалар ва ҳомиладор аёллар олиб келинмоқда.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Нур-Султон шаҳридаги элчихона ва Оқтау шаҳридаги Бош консулхона билан ҳамкорликда Самара вилоятида бўлиб турган 367 нафар юртдошимиз Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга қайтарилди.  

Шунингдек, 8-21 июнь кунлари «Uzbekistan Airways» АЖнинг хориждан юртимизга 20 та, жумладан 8 та Москвадан ва биттадан Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларидан чартер рейси парвози режалаштирилган.

Расмий маълумотлар ҳолатига кўра, 8 июнь куни Россияда коронавирусга чалинганлар сони 467 минг 673 тани ташкил этмоқда, соғайганлар 226 минг 731 киши, вафот этганлар эса 5 минг 859 нафар. Сўнгги кеча-кундузда мамлакатда 8 минг 984 киши COVID-19ни юқтирган.