Ҳокимнинг қайд этишича, шифохонага ётқизилган қолган беморларнинг аҳволи жиддий эмас. Қон топширишнинг ҳожати йўқ.

Унга кўра, 11 киши амбулатор даволанишга ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари ёрдамчиси Алексей Кузнецовнинг аниқлик киритишича, жами 90 киши жабрланган, улардан беш нафари бола, 78 нафар киши Кемероводаги учта шифохонага етказилган.

Унинг қўшимча қилишича, бир қанча беморлар операция қилинмоқда.

Бахтсиз ҳодиса пайшанба куни эрталаб Логовая шоссесида содир бўлган.

Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Унда трамвай қандай қилиб катта тезликда бурилаётгани, шу пайтда олд ва орқа эшиклар очилиб, икки киши тушгани ва трамвайни тўхтатиб қолишга улгургани акс этган.

Яна бир видеода иккита трамвай тўқнашиб кетганини кўриш мумкин. Афтидан, катта тезликда пойга қилган трамвай олдингисига етиб келиб, унга бориб урилган.

Тергов қўмитаси томонидан истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов прокуратура назоратига олинган.

Бахтсиз ҳодиса туфайли шаҳар ҳокими бошчилигида тезкор штаб тузилди, деб хабар беради ria.ru.