Жорий йилнинг 5-7 апрель кунларида Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 5 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 5-7 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.  Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.

Момақалдироқ пайтида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

5-7 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.