Ҳисоб-китобларга кўра, бутун дунёда ярим миллиарддан ортиқ одам қандли диабетга чалинган. Ҳозирда глобал тарқалиш даражаси 6,1 фоизни ташкил этади ва у ногиронлик ва соғлиқ билан бошқа салбий ҳолатлар юзага келишининг 10 та асосий сабабларидан биридир. Энг юқори кўрсаткич Шимолий Африка ва Яқин Шарқда қайд этилган бўлиб, 9,3 фоизни ташкил этади ва 2050 йилга бориб 16,8 фоизга кўтарилиши башорат қилинмоқда. Башоратларга кўра, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида бу кўрсаткич 11,3 фоизга кўтарилади.

75 ёшдан 79 ёшгача бўлганлар учун энг юқори кўрсаткич 24,4 фоизни ташкил этди. Шимолий Африка ва Яқин Шарқда бу ёш гуруҳида энг юқори кўрсаткич 39,4 фоиз, Марказий Европа, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда эса энг паст кўрсаткич 19,8 фоизни ташкил қилди.

Дунё бўйича қандли диабет билан касалланганларнинг 96 фоизи мазкур хасталикнинг иккинчи турига чалинган. Юқори тана массаси индекси қандли диабет ривожланиши учун асосий хавф омилидир. Ундан кейинги ўринларда овқатланиш хавфи, атроф-муҳит ва касбий хавфлар, тамаки истеъмоли, жисмоний ҳаракатсизлик ва спиртли ичимликларни истеъмоли ўрин олган, деб хабар беради lenta.ru.