Мусобақада Ўзбекистон шарафини TT.Team (Traffic Tashkent Team) жамоаси ҳимоя қилди.
Гранд финалда ўзбекистонлик киберспортчилар Мўғулистонга қарши баҳс юритди ва ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба жамоага Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди.
Ушбу ғалаба эвазига ўзбекистонлик киберспортчилар 7 минг доллар мукофот пулига эга бўлди. Учинчи ўринни Индонезия жамоаси қўлга киритди.