Бу Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қабул қилинган қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, мусобақалар қуйидаги йўналиш ва босқичларда ўтказилади:

йўналишлар:

  • киберспорт йўналиши;
  • дрон технологиялари йўналиши;
  • робот технологиялари йўналиши;

босқичлар:

  • 1-босқич – вазирлик ва идораларда ҳар йили август ойида “Ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги” ички мусобақаси;
  • 2-босқич – ҳар йили октябрь ойида “Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги” мусобақаси;
  • 3-босқич – ҳар йили декабрь ойида “Мудофаа вазири кубоги” мусобақаси ўтказилади.