Янгиариқ туманида икки йил аввал қурилган “Глобар фоод инпех” масъулияти чекланган жамиятнинг 10 гектар иссиқхонасида жорий йилда учинчи марта ҳосил олиш кўзда тутилган. Ҳозирда экилган бодринг кўчатлари янги йилгача ҳосилга киради ҳамда Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинади.
Эътиборлиси, ҳозирда яна 104 гектар майдонда замонавий типдаги иссиқхоналарни қуриш ишлари якуний паллага кирди.
Бугун МЧЖдаги иссиқхонада 260 киши ишлаётган бўлса, барча иссиқхоналар ишга тушгач, ишчилар сони 2200 нафарга етади.
Корхона раҳбари Алишер Маткаримовнинг таъкидлашича, 2021-2022 йиллар ҳосилидан камида 53 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспорт қилиш имконияти мавжуд.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири