Хусусан, Тошкент ҳарбий округ қўмондонлигида ҳам кичик мутахассисларни қайта тайёрлаш учун округ тасарруфидаги “Марказ” десантчиларни тайёрлаш базасида 10 кунлик мажмуавий ўқув курслари ташкил этилган.

Навбатдаги мажмуавий ўқув курсини Чирчиқ гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан келган 24 нафар контракт бўйича ҳарбий хизматчи тамомлаб, ўзларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга эришди.

Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган кичик мутахассислар учун бундай ўқув курслар Мудофаа вазирлиги тизимида 20 га яқин бўлиб, бу ҳарбий хизматчиларга ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишига катта ёрдам бериши шубҳасиз.

Тадбирда Тошкент ҳарбий округ қўшинлари қўмондони бевосита иштирок этиб, мажмуавий ўқув курсини тамомлаган навбатдаги тингловчиларга тантанали равишда сертификатларни топширди. Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар учун концерт дастури намойиш этилди.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати