— Томорқа оилам учун катта даромад манбаи, — дейди Ҳазорасп туманининг Шовот маҳалласида яшовчи Анварбек Машарипов. — Шу саккиз сотихча ер йилига йигирма миллион сўм даромад келтиради. Яна оиламизнинг йил бўйи беминнат меваю сабзавот билан таъминлашини айтмайсизми?!”
Анварбек Машарипов томорқасида 25 туп нок дарахти бор. Ҳар туп нок ўртача қирқ килоча ҳосил беради. Яна 150 туп узум ҳам парваришланяпти. Узумнинг “Кишмиш”, “Чарос”, “Ҳалилий” ва “Ҳусайний” навлари ҳар доим бозорбоп. Узумларда йил давомида ўртача тўрт тоннача ҳосил кўтариш имкони бор.
“Ҳаракатга барокат”, дейди халқимиз. Анварбекнинг маҳалладошлари ҳам шахсий томорқаларидан ҳосил кўтариб, оилаларига қўшимча даромад келтиришмоқда.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.