Кўргазма ҳар йили Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олмаота шаҳар ҳокимлиги, Олмаота шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси, Миллий тиббиёт бирлашмаси ва Евроосиё тиббиёт бирлашмаси расмий кўмагида ташкил этилади.

Кўргазмада иштирок этаётган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги стендида "Optima gloves”,“Quality pharm”, “Rossa”, “XPmed medical", "Dentafill Plyus", Jurabek Laboratories” ҚК, "Nika Pharm", “BP Pharma”, "Chori plast", “Zamona Rano”, “Serene healthcare” ҚК корхоналари томонидан замон талабларига мос тарзда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ўрин эгаллаган.

— Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 12 апрель санасида  фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда юртимизда ишлаб чиқариладиган, импорт ўрнини босувчи маҳаллий дори воситаларини кўпайтириш, қолаверса, йил якунигача бундай маҳсулотлар экспортини 150 миллион долларга етказиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган эди, — дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов. — Айни кунларда Қозоғистонда бўлиб ўтаётган “KIHE-2022” халқаро тиббиёт кўргазмаси давлатимиз раҳбари томонидан экспорт масласида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг “Made in Uzbekistan” бренди остида ўз маҳсулотларини янги бозорларга олиб кириш ва янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун кенг имконият майдони бўлиб хизмат қилади.

Таъкидлаш жоиз, кўргазмада иштирок этаётган 10 мамлакат орасида Ўзбекистон делегацияси муносиб эътироф этилиб, ташкилотчилар томонидан “Энг яхши дебют” номинацияси бўйича махсус диплом билан тақдирланди.