Франциянинг “France Football” нашри мавсумнинг энг яхши дарвозабонига топшириладиган Лев Яшин соврини учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Бу йилги совринга даъвогарлар сафида Тибо Куртуа (“Реал”), Яссин Буну (“Севилья”), Майк Меньян (“Милан”), Марк-Андре тер Стеген (“Барселона”), Эдерсон (“Манчестер Сити”), Андре Онана (“Манчестер Юнайтед”), Аарон Рэмсдейл (“Арсенал”), Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”), Доминик Ливакович (“Фенербахче”) ва Брис Самба (“Ланс”) бор.

Лев Яшин соврини ғолиби номи 30 октябрь куни Парижда “Олтин тўп”ни топшириш маросимида эълон қилинади. Ўтган йили “Реал” дарвозабони  Тибо Куртуа энг яхши дарвозабон деб топилганди.