Transfermarkt портали Суперли жамоаларида тўп сураётган нархи энг кўп қимматлашган ва энг кўп арзонлашган футболчилар трансфер баҳоларини маълум қилди.

Порталда ёзилишича, “Насаф” ярим ҳимоячиси О. Бозоровнинг трансфер баҳоси 200 минг еврога ошиб, айни пайтда 800 минг евро этиб белгиланган. Шунингдек, У. Раҳмоналиевнинг трансфер баҳоси 200 минг, Д. Турсунов, В. Назаров, М. Ҳамралиев, Х. Халиловнинг  трансфер баҳои 150 минг, Р. Жияновнинг трансфер баҳоси 125 минг,  Х. Норчаев. Х, Ғиёсов ва Э. Паншанбенинг трансфер баҳоси 100 минг еврога қимматлашган.  

Баҳоси энг кўп пасайган футболчилар рўйхатининг бошида “Пахтакор” ҳужумчиси С. Рашидов ва “Навбаҳор” ҳимоячиси Е. Кримец турибди. Уларнинг трансфер баҳоси 150 минг еврога арзонлашган. Натижада Рашидовнинг трансфер қиймати 600 минг еврони, Кримецники эса 350 минг евро этиб белгиланган.

Шунингдек, О. Зотеев, И. Голбан, Д. Умиров, Н. Тўхтасинов. Т, Абдухолиқов, Ф. Сайфиев, А. Турсунбоев, И. Қобилов ҳам трансфер нархи  арзонлашган футболчилар  рўйхатининг дастлабки ўнлигидан жой олган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков Суперлиганинг энг қиммат ўйинчиси ҳисобланади. Унинг трансфер баҳоси бир миллион евро.