Италиялик актёр Франко Неро “Маҳорат дарслари” фестиваль борасида ўз мулоҳазаларини шундай баён қилди:

— Кино эркинлик бор жойда ривожланади. Бу соҳани кузатадиган бўлсак, ривожланган давлатлар ҳар томонлама анча ўзиб кетган. Мазкур кинофестиваль ҳам, ўйлайманки, Ўзбекистон яхши ва янги марраларни забт этишига туртки бўлади. Тошкент Халқаро кинофестивалида қатнашаётганимдан хурсандман. Ўйлаб қарасак, фестивални ўтказишдан мақсад ҳам дўстона алоқаларни ривожлантиришдир. Киноижодкорларга омад тилайман!

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади. Кинофестивалнинг бош ҳомийлари “Bosch” TM ҳамда “Easy Booking”.