Унда хорижий олий ўқув юртларининг ректорлари –Георгий Шалуташвили, Чотонов Мамашарип Мамитович, Ҳазбулатов Aндрей Равилйевич, Нилай Улусойлар иштирок этдилар.

Aнжуманининг асосий воқеаси эса меморандумларни имзолаш маросими бўлди.

Ўзбекистон кинематография агентлиги Туркиянинг "Бахчешеҳир университети", Қирғизистоннинг "Б. Байшеналийева номидаги Қирғиз маданият ва санъат университети", Грузиянинг "Ш. Руставели номидаги Тбилиси давлат театр ва кино университети" ҳамда Қозоғистоннинг "Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институт"лари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон кинематографияни ривожлантириш соҳасида 4 та муҳим стратегик ҳамкорга эга бўлди.