“Кинокарвон” дастуридан ҳудудларда таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, фотосессиялар ва янги фильмлар намойишлари ўрин олган. Намойишларда фильмлар ижодкорлари ҳам иштирок этишади.

Эслатиб ўтиш жоизки, “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг “Кинокарвон” лойиҳаси жойларда аҳолини томонидан жуда илиқ кутиб олинмоқда. Бу лойиҳа томошабинлар томонидан қўллаб-қувватланиб, шу каби намойиш ва учрашувларни кўпайтириш таклифлари келиб тушмоқда. Лойиҳа жойларда аҳолининг кайфиятига ва юқори маданий ҳордиқ чиқаришига ижобий таъсир кўрсатмоқда.