2022 йил октябрь ойида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамда Хитойнинг "Qarshi Conch sement" корхонаси ўртасида меморандум имзоланганди ҳамда унда 6 МВт иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришни қуриш лойиҳасини амалга ошириш соҳасида сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш каби бир қатор истиқболли режалар белгиланган эди.
Айни кунда Китоб туманидаги мазкур хорижий корхонада умумий қиймати 15 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилди.
Иссиқликдан муқобил электр энергияси олишга мўлжалланган мазкур лойиҳа орқали 6 мегаватт-соат электр энергия ишлаб чиқарилмоқда ҳамда бу орқали корхонанинг электр энергия истеъмоли 43 фоизга тежалиб, ортиб қолган электр аҳолига йўналтирилмоқда.