Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳудудда туристик манзилгоҳлар сони ҳам ортади. Жумладан, замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратилади.

— Ҳудуд об-ҳавоси ва табиати йўловчиларни доим хушнуд этиб келган, — деди Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов. — Аммо, биз Президетимиз яратиб берган имкониятдан фойдаланиб, табиат гўзаллигини асраб қолган ҳолда бу манзилгоҳни туризм манзилгоҳига айлантирсак, аҳолимиз ва меҳмонлар учун ҳам катта иш қилган бўламиз. Чунки, бунинг натижасида биргина Қайнар қишлоғида 1500 та қўшимча иш ўрни яратилади.