Шаҳрисабз газ тақсимлаш станциясидан Китоб туманига зангори олов манбасини элтиш учун қувурларнинг дастлабки 1000 метрлик қисми етиб келди. Бу ҳақида “Ҳудудгаз Қашқадарё” ГТФ маълумоти сосида хабар берилди.
Қуриш ва монтаж ишлари якунига етгач, тумандаги ижтимоий соҳа объектлари, янгидан ташкил этилган эркин иқтисодий ва Ургут иқтисодий зонаси филиали ҳамда кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлик субъектларини табиий газ билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, 120 та кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи 1955 та аҳоли хонадонларининг ҳам табиий газга бўлган эҳтиёжи қайтадан тикланади.
Мазкур станцияда жорий йилнинг март—ноябрь ойларида алоҳида ўлчов тармоқларини қуриш орқали Китоб, Шаҳрисабз туман ва шаҳрини табиий газ билан тўлиқ таъминлаш имконияти яратилади.